“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2023 йилги 1-очиқ стипендия танлови 2-босқич тест синовлари натижаларини эълон қилади!

📍Ўзбeкистон Рeспубликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агeнтлиги томонидан 2023 йил 13 май куни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1-очиқ стипендия танловига номзодларни саралаш учун тест синовлари ўтказилди.

🔰2023 йил 16 майдаги Танлов комиссиясининг қарорига асосан таълим дастурлари бўйича рақобат даражаси эътиборга олиниб, тест синовларида бакалавриат дастури учун 65 баллдан юқори, магистратура ва докторантура дастури учун 50 балл ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар танловнинг кейинги босқичи суҳбат жараёнига тавсия этилди.

📄Суҳбат босқичига тавсия этилган ва тавсия этилмаган номзодлар билан ушбу👉 ҳавола (https://eyuf.uz/admin/uploads/2023/баҳолар_эълон.pdf) орқали танишишингиз мумкин.

❗️Номзодлар билан суҳбат ўтказиш графиги (кун ва вақти тўғрисидаги маълумот) тез кунларда Жамғарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

📎Айни вақтда хорижда таълим олаётган ва хорижда бўлиб турган номзодлар учун тест ва суҳбат жараёнларини онлайн ўтказиш бўйича Танлов комиссиясига қилган мурожаатлари Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда.